ҒАЛЛАЧИЛИКДА ГЕКТАРИДАН 100 ЦЕНТНЕР ҲОСИЛ ОЛИШ УЧУН ҲАР БИР ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТОМОНИДАН БИР ОЙЛИК САФАРБАРЛИК ЭЪЛОН ҚИЛИНГ – ҒАЛЛАЧИЛИКДА ИМКОНИЯТНИ БОЙ БЕРМАНГ!
Март 16, 2026
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг фермерларга
МУРОЖААТИ
Қадрли юртдошлар!
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!
Бугунги мураккаб глобал иқтисодий ўсиш шароитда, озиқ-овқат хавфсизлиги дунё миқёсида долзарб масалага айланиб бораётган бир даврда, юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, сифатли ва юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.
...