Янги мактаб фойдаланишга топширилди



Паҳлавон Махмуд маҳалласининг Тоғайобод ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган янги мактабнинг очилиш тадбири ўтказилди. Тадбирда таълим тизими ходимлари, жамоатчилик ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Янги мактаб ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини яратиш, сифатли таълимни таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг билим олиши учун янада кенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Очилиш маросимида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ва ўқитувчилар меҳнатини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар алоҳида таъкидланди.
✅ Мактаб қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 иил 18 сентябрдаги ПҚ-5246-сонли қарорига асосан Ислом Тараққиёт банки ва ОПЕК Халқаро Тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилган Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 8 марта
