Миллий таомлар
Ўзбек миллий таомларини тайёрланиш жараёни ва овқатланиш маданияти жуда узоқ тарихга эга ва халқнинг кўп йиллик тажрибасига асосланади. Урф-одат ва анъналар ҳудуднинг иқлим шароитидан ва маҳаллий аҳолининг турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда шаклланган. Ҳар бир ҳудуд аҳолиси миллий таомлар тайёрлаш борасида ўз услубига эга. Айниқса Хоразм вилояти ўзининг таомлари ва уларни тайёрлашнинг махсус услуби билан машҳур. Ҳар бир таом ўзининг махсус таъмига эга айниқса, "Хоразм палови", "Тухум барак", "Ушоқ барак", "Шивит оши", қовурилган балиқ ва бошқалар. Хоразм миллий таомлари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида тайёрланадиган таомлардан фарқ қилади. Агар сиз фақат шу ҳудудга хос Хоразм миллий таомларини татиб кўришни истасангиз ўзингиз тўхтаган меҳмонхонанинг ресторанида ёки атрофда жойлашган бошқа чойхоналарда ва маҳаллий аҳолининг хонадонларида татиб кўришингиз мумкин. Меню одатга кўра қадимий рецептга асосан тайёрланадиган миллий таомлардан иборат. Агар чой ичишни истасангиз, албатта чойнинг навини айтинг чунки маҳаллий аҳоли асосан кўк чой истеъмол қилади.
Шивит оши, Хоразмча лағмон, яшил лағмон номлари билан дунё таомномасига киритилган бу таом воҳа аҳлининг ёзнинг жазирама кунларидаги энг тансиқ овқатларидан бири ҳисобланади. Шивит оши ўзининг чиройли яшил кўриниши ва дармондориларга бойлиги билан бошқа шу турдаги овқатлардан фарқ қилади. Чу ўринда таомнинг ўзига хослигини таъминловчи шивит ҳақида тўхталиб ўцак:
! Бу ўсимлик таркибида темир, калций, каротин, эфир мойи, флавоноидлар, А, В1, В2, РР витаминлари, фитонцитлар, минерал тузлар ва бошқа моддалар мавжуд. У клетчаткага бой бўлгани боис ичакларни тозалайди. Чунинг учун ҳам гўштли таомларга шивит қўшилади. У ҳазм қилишга ёрдам беради ва ҳазм бўлмаган таомлар қолдиғини танадан чиқариб ташлайди. Қадимдан табобатда тинчлантирувчи, эл, сийдик ҳайдовчи, йўтал ва яллиғланишга қарши, эмизикли оналар сутини кўпайтирувчи восита сифатида тавсия этилган. Замонавий тиббиётда шивит ўтининг дамламаси қон босимини туширувчи, юрак - қон томирларини кенгайтирувчи хусуссиятга эга эканлиги илмий тадқиқотларда исботланган. Шивитдан кўкат сифатида фойдаланилганда меъда шираси ажралиши, ўт ҳайдалиши яхшиланади.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 495 марта