Янгибозор тумани ҳокими фармойиши
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI |
|
РЕСПУБЛИКА ЎЗБЕКИСТАН |
|
|||||||||||
XORAZМ VILOYATI |
|
РАСПОРЯЖЕНИЯ ХОКИМА |
|
|||||||||||
YANGIBOZOR TUMANI |
|
ЯНГИБАЗАРСКОГО РАЙОНА |
|
|||||||||||
HОКIМI FARMOYISHI |
|
ХОРЕЗМСКОЙ ОБЛАСТИ |
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
O'zbekiston Respublikasi, Xorazm viloyati, 221200, Yangibozor posyolkasi. |
|
|||||||||||
|
221200, пос. Янгибазар Хорезмской области Республики Ўзбекистан. Телефоны: 41-94-255 |
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
2020 йил « __27 март» ____________ N___40 Ф__ Янгибозор тумани |
|
|||||||||||||
Вилоят транспорт бошқармасининг 2020 йил 24 мартдаги 01/415-сонли хатини ўрганиб чиқиб, Янгибозор тумани ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида йўловчи ташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан:
- Вилоят ҳокимининг 2020 йил 22 мартдаги “Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг” 4-26хдфу-сонли йиғилиш баёни билан 2020 йил 26 мартдан бошлаб, Хоразм вилояти ҳудудида шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ҳудудидаги шаҳарлараро ва вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишлардаги автобус, йўналишли таксиларда (микроавтобус ва Дамас) ва троллейбусларда йўловчи ташиш вақтинчалик тўхтатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Дизенфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилсин.
- “9-сон Автокорхона” МЧЖ (Г.Тўраева), туман тиббиёт бирлашмаси (Ж.Нурматов), туман санитария - эпидемиологик осойишталик маркази (Ҳ.Ўразбаева), туман ИИБ ЙҲХБ (У.Эгамов) ва маҳалла фуқаро йиғинлари раисларига:
туман ҳудудида йўналишсиз такси транспорти воситаларини кунлик дизенфекция қилинган ҳолда ҳаракатланишини таъминлаш;
дизенфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олиш топширилсин.
- Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва рақобатни ривожлантириш туман бўлими (А.Палванов) ва туман ИИБ ЙҲХБ (У.Эгамов) билан биргаликда йўналишсиз таксиларда йўл кира нархини асоссиз равишда ошириб юбормасликни олдини олиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
- Туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби У.Нурметова ушбу фармойишни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
- Мазкур фармойиш ижросининг назорати туман ҳокимининг ўринбосари Б.Тулиев зиммасига юклатилсин.
Янгибозор туман ҳокими Ў.Курбанов
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 742 марта