Ҳоким ёрдамчиси кўмагида 16 нафар фуқаро доимий даромадга эга бўлди

Республика вакили Ф.Сафарбоев ва туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари С.Рўзметов ҳамда “Ҳалқобод” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Н.Мадаминов иштирокида, “Ҳалқобод” маҳалласи аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратиш мақсадида, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида электро мотороллерлар ва қишлоқ хўжалиги мини техникалари топширилди.

Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз 16 нафар фуқарога тикув машиналари, енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Ноябрь 01, 2022 - Автор: Umida Nurmetova