Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 11 нафар фуқаронинг тадбиркорлиги йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги" Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 252-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Янгибозор туманида “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 11 нафар фуқароларга субсидия асосида зарур бўлган асбоб-ускуналар берилди.

 

Туман ҳокими Ў. Қурбанов улар билан суҳбатлашиб, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, бу борада уларга амалий кўмак бериш бўйича ҳоким ёрдамчиларига топшириқлар берди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Октябрь 25, 2022 - Автор: Umida Nurmetova