Ҳарбий - ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Фестиваль доирасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” , “Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови” шиорлари остида спорт ўйинлари, озиқ-овқат ярмаркаси,  шунингдек, муддатли ҳарбий хизматдан ва сафарбарлик чақирув резервидан Қуролли Кучлар резервига чиққан фуқаролар ҳамда ҳарбий пенсионерлар, уларнинг оила аъзолари учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

Ҳарбий қисмларининг жанговор чиқишлари,  мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг техникалари ва қурол-аслаҳалари, жанговор экипировкалари намойиши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизони ҳарбий оркестри томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 

Вилоят регби терма жамоаси аъзолари томонидан маҳаллалардан келган ёшларга маҳорат дарслари ўтказилди.

Тадбир давомида туманимиз ҳокими Ў.Қурбановга ёшларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб бораётган фаол хизматлари учун “Ветеран” жангчи ва фахрийлар Кенгаши томонидан “Жалолиддин издошлари” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Фестиваль доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида фаол иштирок қилган ёшлар туман ҳокимлиги томонидан совғалар ва дипломлар билан рағбатлантирилди


Октябрь 07, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 515 марта