Ҳар кунинг Наврўз бўлсин!

Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир. Бу кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳорий таомлару, турли миллий ўйинларга алоҳида урғу берилади. Хусусан, миллий таомларимиздан сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара кабилар байрам дастурхонининг кўркига айланади. Айниқса, сумалак базмларининг ўзгача гашти бор. Бугун тумандаги Дўстлик маҳалласида ўтказилган байрам барчага қувонч улашди. Сумалак атрофида ёшу-қари юрт тинчлигини тилаб дуо қилдилар. Бизнинг элимизга байрамлар ярашади. Ҳар кунимиз ана шундай ўтсин.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Март 19, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 594 марта