Ҳамид Олимжон маҳалласида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Меҳнат ярмаркасида маҳалланинг ишсиз фуқаролари учун бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари” да рўйхатда турган фуқароларга имтиёзи кредитлар тавсия этилди.

10 нафар ишсиз фуқаролар турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

10 нафар ёшга Янгибозор касб -ҳунарга ўқитиш марказига тикувчилик ва сартарошлик йўналишларига ўқишга йўлланма берилди.

42 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат берилди.

Ярмаркада туман ҳокими Руслан Жуманиязов иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Июнь 16, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 282 марта