Жорий йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган Янгибозор туманидаги маҳаллалардан бири “Ҳайват” маҳалласи бўлиб, айни кунда ушбу маҳаллада олиб борилган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида кўркам қиёфа акс этмоқда.

Бугун туман ҳокими Ўктам Қурбанов маҳаллада бўлиб, ободонлаштириш ишларининг сифатли ва самарали олиб бориш жараёни билан танишди.

Айни кунгача маҳаллада ички йўллар таъмирланди, электр энергияси таъминоти яхшиланди, уйларнинг том ва фасад қисмлари таъмирланиб, дарахтлар оқланди, уй атрофларига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Туман ҳокими олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича маҳаллада қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида мутасаддиларга топшириқлар берди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Апрель 28, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 515 марта