Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман

Республика ишчи гуруҳининг топшириғига асосан Хоразм вилоятида "Обод хонадон", " Обод кўча" ва " Обод маҳалла" мезонларни жорий этиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда комплекс амалга ошириладиган чора- тадбирлар тўғрисидаги режасида белгиланган вазифалар юзасидан Янгибозор туман Катли маҳалласида туман ҳокими ўринбосарлари раҳбарлигида маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Кўчабоши аёллар ва "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари томонидан " Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида бириктирилган кўчаларда уйма-уй юриш тизими асосида, барча оилаларда хонадон маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария- гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари ташкиллаштирилди.


Сентябрь 20, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 218 марта