Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
23 ноябрдаги «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 619-сонли қарорига асосан обектларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда келишмасдан ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш-монтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоотлар бўйича инструментал техник текширув хулосасини олган ҳолда, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш ҳамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишлари 2024 йил 1 апрелдан тўхтатилиши белгиланган эди. Бироқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган (рухсат олинмасдан) қурилган бино ва иншоотлар кўплиги, аризаларни кўриб чиқиш учун муддат талаб қилиниши сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 326-сонли қарорига асосан ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш ҳамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишлари 2024 йил 31 декабрдан тўхтатилиши белгиланди.
Шу муносабат билан тумандаги инспекциядан рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишлари олиб бораётган жисмоний ва юридик шахслар, зудлик билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган (рухсат олинмасдан) қурилган бино ва иншоотлари учун тегишли рухсатномаларни олишлари сўралади.
Акс ҳолда 2025 йил 1 январдан бошлаб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган (рухсат олинмасдан) қурилган бино ва иншоотлар, қонунда белгиланган тартибда ўз ҳисобидан бузилиши ҳамда жаримага тортилиши тўғрисида огохлантирилади.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 967 марта