ЖИНОЯТ САБАБЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 25 феврал куни туманнинг “Юқорибошқир” маҳалласидаги Сафарбоевлар хонадонида содир этилган қотиллик жиноятида қиз ўгай отасининг қотилига айланди. Қотиллик жинояти содир этилди. Вилоят ва туман мутасаддилари иштирокида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари жамоатчилик ва маҳалла фуқаролари иштирокида муҳокама қилинди, ҳолат яна бир бор таҳлил этилди. Мазкур жиноятга спиртли ичимлик истеъмол қилиш, низо ва келишмовчиликлар, яна бир қатор оилавий муаммолар сабаб бўлмоқда. Қайд этилганидек жиноят 25 феврал куни соат 17:00 лар чамаси содир этилган. Ўша куни марҳум Юсуфбой Сапарбоев таниши билан ўз уйида спиртли ичимлик истеъмол қилади. Натижада ўгай қизи руҳий томондан бироз муаммоси бўлган Юлдуз Курязова билан жанжаллашади. Юлдуз оғир темир жисми билан ўгай отасининг бошига уради. Жанжал ўлим билан якун топади.
Муҳокама давомида марҳумнинг яқинлари, қўшнилари иштирок этди. Улар Сафарбоевлар оиласи ҳақида ўз фикр-мулоҳазалрини билдирдилар. Маҳалла масъулларига қатъий танбеҳ берилди. Маҳалла томонидан уларнинг оилавий муҳити, ўзарор муносабатлари яқиндан ўрганилмагани, ўз навбатида амалий ёрдам кўрсатилмагани танқид қилинди. Марҳумнинг турмуш ўртоғи ва яқин дўстларининг фикрлари эшитилди.


Февраль 28, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 832 марта