РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
"xorazmnews" телеграм каналида “Хоразм вилояти Янгибозор тумани, Янгиёп маҳалласи, Маърифатчилар еўчаси, 3-уйда яшайман. Уйда Wi-Fi ишлатаман, лекин тезлиги жуда ёмон. Туман “Ўзтелеком”га оптик тола кабель тортиб беришларни сўраб мурожаат қилганимга 3 ой бўлди, ҳали натижа йўқ. Кўчамизни тезкор интернет билан таъминлашларини сўраймиз” мазмунидаги мурожаат бўлди.
Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Янгибозор туман телекоммуникация боғламаси мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилди. Ўрганиш давомида боғламага белгиланган тарзда (буюртма асосида) мурожаат келиб тушмаган. Фуқаронинг оғзаки мурожаатига асосан, мутахассислар томонидан абонент линияси профилактика қилинган. Интернет тезлиги абонентнинг фойдаланаётган таърифи бўйича барча техник меёрларга асосан ишга туширилган.
Лекин, мазкур кўча боғламадан 3-3.5 км узоқликда жойлашган. Магистрал кабеллар эскирганлиги сабабли линия кабел хўжалиги тез-тез профилактика қилиниб турилиши лозим.
Ҳозирда филиалнинг ривожлантириш дастури доирасида, абонентларга юқори тезликда интернет хизматларини кўрсатиш мақсадида GPON технологияси асосида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. "Маърифатчилар" кўчасини GPON технологияси орқали интернет хизматлари билан таъминлаш 2020 йил 4 чораги якунига қадар (имкон қадар кўрсатилган муддатдан олдин) тармоққа улаб берилиши бўйича чоралар кўрилмоқда.
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 496 марта