YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

02.04.2021№235

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2020 йилдаги №355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Янгибозор шаҳарчаси “Ифтихор” маҳалласи ҳудудидан 2021 йилда танлов асосида янгиланган лойиҳалар бўйича 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлатишга ер майдони танлаш ва ажратилишида, Вилоят қурилиш бош бошқармасининг, Хоразм вилояти атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг, туман СЭО ва ЖСХ бўлими ва туман ФВБўлимининг ижобий хулосаларини ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг йиғилиш баёни ва далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига асосланиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг Янгибозор шаҳарчаси “Ифтихор” маҳалласи ҳудудидан 2021 йилда танлов асосида янгиланган лойиҳалар бўйича 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлатишга ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисидаги далолатномаси ҳамда баёни маъқуллансин.

 

  1. Янгибозор шаҳарчаси “Ифтихор” маҳалласи ҳудудидан 2021 йилда танлов асосида янгиланган лойиҳалар бўйича 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун туман марказида фойдаланилмайдиган ердан 0,6 га (6000,0 кв.м) ер майдони танланиб ажратилсин.
  2. Янгибозор шаҳарчаси “Ифтихор” маҳалласи ҳудудида барпо этиладиган
    5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун ичимлик суви ва ички йўллар қурилишига рухсат қилинсин.

 

  1. Буюрмачига қуйидагилар:

 

        -Вилоят қурилиш бош бошқармасидан АРТ-I, АРТ-II ларни ишлатиб олиш ва

  қурилиш  лойиха-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

-қурилиш лойиха-смета ҳужжатларини тайёрлатишда тегишли корхона ва ташкилотларнинг хулосаларини олиш вазифаси юклатилсин.

 

  1. Туман қурилиш бўлими (О.Давлетов) ушбу қарорга асосан Янгибозор шаҳарчаси “Ифтихор” маҳалласи ҳудудида барпо этиладиган 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилишига белгиланган тартибда зарур меъёрий хужжатларни тайёрлаб бериш вазифаси топширилсин.

 

  1. Кадастр агентлигининг Янгибозор тумани бўлими (Р.Рахимов)га мазкур қарор бўйича танланаётган ер майдонини 2021 йилги йиллик мувозанати ҳисобида инобатга олиш вазифаси топширилсин.

 

  1. Ушбу қарор Халқ Депутатлари туман Кенгаши сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.б Н.Мадаминов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

  Янгибозор тумани ҳокими                                            У.Курбанов

 

 


Апрель 02, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 534 марта