Вилоят прокурори Дўстлик маҳалласидаги ислоҳотлар билан танишди

Янгибозор тумани Дўстлик маҳалласида Бугун вилоят прокурори Янгибозор туманида бўлиб, Дўстлик маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


Дўстлик маҳалласи 2-сектор ҳудуди бўлиб, маҳалла йўлларига 1,4 км узунликда асфальт ётқизилди, 1,1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қурилди, 3,3 км узунликда ички йўллар таъмирланди. Шунингдек, маҳаллага 30 та таянч устунлари ўрнатилиб, 36 та тунги ёритиш чироқлари қўйилди.


Б.Кудратхўжаев Дўстлик маҳалласида барпо этилган Стритбол майдончаси, Бобур кўчасидаги Воркоут майдончаси, Меҳр нури кўчасидаги Стритбол майдончасининг очилиш тадбирида иштирок қилди. Ушбу объектлар вилоят прокуратураси ташаббуси билан дастур доирасида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш тадбирида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.


-Олдин уйимиз атрофида бундай қулай шароитдаги болалар майдончаси мавжуд эмас эди. Тумандаги бошқа ўйингоҳларга борар эдик. Энди эса маҳалламизда қурилган спорт майдончасидан бепул фойдалана оламиз. Биз бундан жуда хурсандмиз.- дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи ёш спортчи Жонибек Алланазаров.

 

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июнь 03, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 626 марта