Вилоят прокурори Дўстлик маҳалласидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Дўстлик маҳалласи 2-сектор ҳудуди бўлиб, маҳалла йўлларига 1,4 км узунликда асфальт ётқизилди, 1,1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қурилди, 3,3 км узунликда ички йўллар таъмирланди.Шунингдек, маҳаллага 30 та таянч устунлари ўрнатилиб, 36 та тунги ёритиш чироқлари қўйилди. Б.Кудратхўжаев Дўстлик маҳалласида барпо этилган болалар майдончаси, баскетбол ўйингоҳларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Айни пайтда маҳаллада ана шундай 3 та болалар майдончалари, баскетбол ўйингоҳлари фойдаланишга топшириш арафасида.

Шундан сўнг, вилоят прокурори шу маҳаллада яшовчи, "Темир дафтар"га киритилган Зевар Атажанова хонадонида бўлди. Зевар Атажонова 9 нафар оила аъзолари билан таъмирга муҳтож бўлган уйининг бир хонасида истиқомат қилиб келаётган эди. Маҳаллабай ўрганишлар натижасида З.Атажонова хонадони вилоят пркуроратураси, туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, ушбу оиланинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида ҳомийлик асосида уй-жойи таъмирлаб берилмоқда. Вилоят прокурори хонадон бекаси З.Атажонова билан суҳбатлашиб, мутасаддиларга олиб борилаётган таъмир ишлари бўйича қўшимча топшириқлар берди.

 


Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Май 25, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 585 марта