Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тадбиркорлари билан учрашди.
                                        



Учрашув аввалида вилоят ҳокими мазкур ҳудудларда жорий йилда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Тақдимотларда янги лойиҳаларнинг молиялаштириш манбалари, яратиладиган иш ўринлари ва ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан кейин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, уларнинг бизнес фаолиятларини янада кенгайтириш йўлида тўсиқ бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди. Тегишли соҳа масъулларини жалб қилган ҳолда ушбу масалаларнинг қонуний ечимини топиш ва ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.
                         Январь 28, 2025 
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 260 марта
                        
                            
                                
                                
                                
                                
                            
                        
                    
                Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 260 марта
                                