Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш неча хил усулда ўтказилиши белгиланганлигини биласизми?

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимлар уйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар :
- турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати,
- шахсга оид саволнома,
- Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома,
- аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома,
вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида амалга оширилади.
Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

Ш.Эшимова,

Янгибозор тумани статистика бўлими мутахассиси.


Июнь 16, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 375 марта