Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияларига кўра аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бироқ кўпгина мамлакатлар ушбу тадбир муддатларини дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федератцияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири биринчи маротаба ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. Синов тариқасида Республикамизнинг 4 та ҳудудида жумладан Хоразм вилоятининг Хива шахрида 2021 йил 1-25 ноябр кунлари ўтказилиши белгиланди.
Хоразм вилояти статистика бошқармаси Рўйхатга олиш
жарёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 819 марта