Ўрганиш натижалари таҳлил қилинди

 Олдин хабар берганимиздек маҳаллалар фаолияти ҳамда у ердаги мавжуд муаммолар билан танишиш, «Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг турмуш шароитини, уларга кўрсатилган ёрдамларни ўрганиш, мурожаатларини тинглаш мақсадида Давлат бошқарув академияси кафедра мудири, социология фанлари доктори, профессор, Янгибозор туманига бириктирилган масъул Мансур Бекмуродов  туманимизда бўлди.

Ишчи гуруҳ билан ўтказилган ўрганишлар давомида одамларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш натижалари бўйича туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.  Унда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли фаровонлигига эришиш,  қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди. Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар учун янги иш ўринлари яратишга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 


Апрель 26, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 559 марта