Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди.

Бугун туманимиздаги 33 та умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. 1419 нафар ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди.

Янгибозор туманидаги 12-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ўктам Қурбанов иштирок этди. Мактаб жорий йилда Инвестиция давлат дастурига киритилиб, 4 млрд. 635 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди ва барча керакли жиҳозлар билан таъминланди.

Туман ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси, ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади. 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси" топширилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Сентябрь 06, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 546 марта