Умиданинг умиди сўнмади

Умида Адамбоева “Аёллар дафтари”га киритилган. У Янгибозор туманидаги “Қоратепа” маҳалласида истиқомат қилади. Уч нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи кўп йиллардан буён ногирон. Маҳаллада ижарама-ижара ҳаёт кечирар, кичик бир бошпанага муҳтож, фарзандлар эса кундан кунга катта бўлишмоқда эди.


Бугун У.Адамбоевага туман ҳокимлиги ва ҳомийлар ёрдамида қуриб битказилган 3 хонали уйнинг калити тантанали топширилди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Қурбанов, туман прокурори Ш.Ибраҳимов, маҳалла фаоллари иштирок қилдилар.
-Аёл киши ўз уйи, ўз ошхонаси бўлишни орзу қилади. Бугун мен ана шу орзуимга эришдим. Энди ўз уйимда оилам билан бахтли ҳаёт кечираман,-дейди Умида Адамбоева.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Март 30, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 648 марта