Ўқув семинари ўтказилди.

“Юқори Бошқир” маҳалласида туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” ҳамда маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати гуруҳлари” аъзолари учун ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинари дастурига мувофиқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими. туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими, Маънавият ва маърифат тарғибот маркази туман бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок қилишди.


Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли ҳамда 2020 йил 23 майдаги 326-сонли қарорлари бўйича тушунтиришлар берилди.
Кекса авлод вакиллари томонидан маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминлаш, ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, ажримларнинг фарзандлар руҳиятига салбий таъсирининг олдини олишда ўз ҳаётий тажриба ва билим салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ёш авлод руҳиятига ижобий таъсир доираси бўйича фикрлар билдирилди.

Янгибозор туман маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш
бўлими


Май 19, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 786 марта