Учрашув ташкил этилди

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Рўзметова, Ёшлар ишлари агентлиги фаоллари, ижодкор ўқувчи қизлар ҳамда Ш.Жумабоеванинг яқин қариндошлари иштирок этдилар. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ф.Рўзметова сўзга чиқди ва самимий тилакларини билдирди. Учрашувда тадбир иштирокчилари, ота-оналар, устоз-мураббийлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир сўнггида ёш қизлар, турли йўналишдаги тўгаракларга аъзо қизлар билан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди.


Маълумот ўрнида шуни айтиш ўринлики, айни пайтда Зулфия номидаги Давлат мукофотига Янгибозор туманидан совриндорлар сони 4 нафарга етди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Март 24, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 543 марта