ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

2019 йил Хоразм вилоятининг криминоген вазият оғирлашган ҳудудларида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича режа-жадвалига асосан бугун Янгибозор туманида йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокими Ў.Машарипов, вилоят ҳокими ўринбосари М.Умрзаков, вилоят ҳокимлиги гуруҳи раҳбари Ф.Йўлдошев, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғининг ўринбосари  Ҳ.Матяқубов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакили Ҳ.Абдуллаев, сектор раҳбарлари, жумладан ички ишлар, прокуротура, солиқ, шунингдек, профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ва маслаҳатчилари, туманнинг бир гуруҳ фаоллари иштирок этди. Йиғилишда ўтган даврда туманда хусусан “Дўстлик” маҳалласида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди. Маҳаллалар ҳудудида жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятини янада яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, бунга олиб келаётган омил ва сабабларни ўрганиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида ҳамкорликда тизимли ишларни йўлга қўйиш таъкидланди. Учрашув сўнгида туман ҳокими Ў.Машарипов йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича вазифалар белгилаш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Февраль 21, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 873 марта