Ў.МАШАРИПОВ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИГА ТАСДИҚЛАНДИ

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига қўйилган биринчи масала -2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг раиси Б.Сапарбоевнинг ахбороти тингланди.

Маълумки, 2019 йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Мазкур сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ ҳолда, юқори савиядаги уюшқоқлик билан ўтказилди.

Шунингдек, жорий йил сайловларида илк бора 5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар Халқ депутатлри туман кенгаши депутатлиги учун 30 та сайлов округида тенг шароит ва имкониятларда соғлом рақобат олиб бордилар.

Сайловларни депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 30 нафар маҳаллий кузатувчилар ҳамда Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтиб вилоятимизга ташриф буюрган 5 нафар халқаро ва хорижий кузатувчилар ҳам кузатиб бордилар.

Туманда ўтказилган Халқ депутатлари туман кенгаши сайлови ОАВ вакиллари томонидан фаол ёритдилар.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига биноан туман сайлов комиссияси жойлардаги давлат ҳокимият органлари таклифларини ўрганиб чиқиб, 11 октябр куни бўлиб ўтган ўз мажлисида Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сонини 30 (ўттиз) та этиб белгиланди ва битта сайлов округига ўртача 1614 нафар сайловчи тўғри келди.

Жами сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари томонидан туман сайлов комиссиясига 150 нафар депутатликка номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилди. Туман сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 30 нафар, Адолат СДПдан 30 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 30 нафар, Халқ демократик партиясидан 30 нафар ҳамда Экологик партиясидан 30 нафар, жами 150 нафар депутатликка номзодларни рўйхатга олди. Овоз бериш 2019 йил 22 декабр куни вилоят ҳудудида ташкил этилган
30 та сайлов участкаларида соат 8.00 да бошланиб, соат 20.00 да тугади.

2019 йилги сайловларда туманимиз бўйича 48423 нафар фуқаро сайловчилар рўйхатига олинди ва 22 декабр куни туманимиздаги сайловчиларнинг 35006 нафар сайловчилар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига муносиб деб билган номзодларга овоз берди. Бу умумий сайловчилар сонининг 72,3 фоизини ташкил этади. Жумладан, 18 ёшга тўлиб, илк бор сайловда қатнашганлар 3115 нафарни ташкил этди.

Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги қўпол тарзда бузилганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмади.

Сайлов якунлари бўйича жами 30 нафар депутат сайланди. Уларнинг 11 нафари Ўзбекистон либерал демократик партияси, 5 нафари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, 3 нафари Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси, 8 нафари Ўзбекистон халқ демократик партияси,
3 нафари Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган номзодлардан сайландилар. Сайланган депутатларнинг 10 нафари ёки 33 фоизини хотин қизлар ташкил қилди.

Депутатлар ичида Тадбиркорлар вакиллари 1 нафарни (3 %), Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари 6 нафарни, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари 1 нафарни, Молия, иқтисодиёт ва банк соҳаси вакиллари 2 нафарни,  Фан, таълим соҳаси вакиллари 5 нафарни, Тиббиёт соҳаси вакиллари 1 нафарни, Маданият, спорт, санъат соҳаси вакиллари 1 нафарни, Жамоатчилик ва нодавлат нотижорат  ташкилотлар вакиллари 7 нафарни, Оммавий ахборот воситалари вакиллари 1 нафарни, Қурилиш, коммуникация, транспорт ва алоқа соҳаси вакиллари 5 нафарни ташкил қилади. 

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала- Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқланди. Шунингдек, Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олинди. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, раислари ва аъзолари сайланди. Сессияда Хоразм вилояти ҳокими томонидан Янгибозор тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари М.Умурзоков  Ҳоразм вилояти ҳокими томонидан Янгибозор тумани ҳокими лавозимига 23-Минг Боғолон сайлов округидан сайланган депутат Машарипов Уктам Рустамовичнинг номзодини Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

Сессияда сўзга чиққан  Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари раҳбарлари вилоят ҳокими томонидан Янгибозор тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган Ў.Машарипов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, туман раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталдилар. 

Айни пайтда Янгибозор тумани ҳокими  лавозимида фаолият юритаётган Ў.Машарипов  туман ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ҳар томонлама ривожлантиришда, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ижросини таъминланишда, давлат дастурларни ҳаётга тезкорлик билан жорий этишда вилоятимиз равнақи йўлида фидойилик билан меҳнат қилиб, кенг кўламда амалий ишлар олиб бормоқда. 

Кейинги йилларда туманимизда улкан бунёдкорликлар, яратувчиликлар амалга оширилиб, маҳаллалар кун сайин чирой очиб, обод бўлиб, янгибозорликлар бундан рози бўлиб, ўз мамнунликларини билдирмоқдалар. Айниқса, энг чекка қишлоқларда аҳоли, ҳусусан, ёшлар, хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда. Туман аҳлининг турмуш фаровонлигини ҳар томонлама оширишда, туман ҳокими Ў.Машариповнинг сайи ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш мумкин. 

Жойларда мунтазам равишда ўтказилаётган сайёр қабулларда узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган муаммолар жойида ҳал этилмоқда. Айниқса, туман ҳокими ёшлар билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб, уларни қизиқтираётган саволларга, мурожаатларга ҳозиржавоблик билан жавоб бериб, уларнинг истеъдодини намоён қилиш учун кенг имкониятлар яратиб бермоқда. 

Депутатлар Машарипов Уктам Рустамович номзодини қўллаб-қувватлаб, Янгибозор тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар. 

Сессияда сўзга чиққан Янгибозор тумани ҳокими Ў.Машарипов бундан кейин ҳам Президентимиз ишончига жавобан янада фидойилик билан самарали   меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожига муносиб ҳисса қўшишга доимо тайёр эканлигини қайд этди.  

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди. Маслаҳат Кенгаши аъзолигига 14-Ширинқўнғирот сайлов округидан депутат, Утамов Жумабой Сапарбоевичнинг номзодини тасдиқланди.

Сессия  кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди. 

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 

                            

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Январь 15, 2020 - Автор: Umida Nurmetova