Туркиялик ўқитувчи туман кутубхонасига ташриф буюрди
Меҳмон туман Маънавият ва маърифат маскани кутубхонасида “Қадрият”маҳалласида яшовчи, имконияти чекланган Барчиной Бобожонова билан Хоразм миллий санъати, халфачилик йўлидаги достонлар ижроси ҳақида суҳбатлашиб, унинг халфачилик йўналишидаги қўшиқларини тинглади.
Эсрохоним Чам туман Маънавият ва маърифат маскани кутубхонасини томоша қилиб, ундаги китоблар билан танишар экан, бу каби кутубхонани республиканинг бошқа вилоятларида учратмаганини, қайси мавзуда излансангиз, шу мавзуда китоблар борлигидан кўнгли қувончда экани ҳақида гапирди. Кутубхоначилар, китобхонлар билан суҳбатлашди.
Туркияга қайтиб, илмий иши доирасида ёзаётган китобидан албатта азм Хоразмнинг Янгибозор туманидаги меҳнаткаш ва фидойи, зиёга интилувчан инсонларга бағишланган саҳифа ажратишини айтди. Китобдан бир нусха кутубхонага юборишини билдирди.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 645 марта