Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ РЕШЕНИЕ ХОКИМА
ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ЯНГИБАЗАРСКОГО РАЙОНА
ХОКИМИ ҚАРОРИ ХОРЕЗМСКОЙ ОБЛАСТИ
Ўзбекистон республикаси, Хоразм вилояти, 221200, пос. Янгибазар Хорезмской области
221200, Янгибозор посёлкаси тел. (0-362)41-94-255 Республики Узбекистан тел. (0-362)41-94-255
2020 йил “14”февраль №297 Янгибозор шаҳарчаси
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник
кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси, “Йўл харакат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига асосан, 2020 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Янгибозор туманида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
- Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича Янгибозор туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин;
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно)
- Ушбу Қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги
биринчи марта – 1 март – 30 июнгача;
иккинчи марта – 1 сентябрдан – 31 октябргача;
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан – 30 июнгача ўтказилади;
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилади.
Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка такдим этиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси-юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДЙҲХХнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.
- Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси:
- транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
- транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;
- юридик шахсларга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисида билдиришномалар юбориш юклатилсин.
- Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
- Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим суммаси Янгибозор тумани маҳаллий бюджетига ўтказилсин.
- Янгибозор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари У.Нурметовага мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилиниши ва “yangibazar.uz” веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Янгибозор туман ҳокимининг 2019 йил 1 мартдаги 2213-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларнинг техник кўриги натижалари бўйича туман хокимлигига 2020 йил 10 ноябргача ахборот бериш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Холметов зиммасига юклатилсин.
Янгибозор туман ҳокими ввб Ж.Холметов
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 954 марта