Тумандаги иқтидорли ёшлар тақдирланди

 Тадбирда туман ҳокими Ў.Қурбанов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ.Бектимиров, сектор раҳбарлари, битирувчи ёшлар иштирок қилди. Шунингдек, "Ёшлар фестивали-2021ʼʼ доирасида ташкил этилган "BREYN RINGʼʼ интеллектуал ўйинида фахрли 3 ўринни эгаллаган Янгибозор жамоаси туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи Аширова Азиза Турсунбой қизига ўзи каби “Ёшлар дафтари”га киритилган 9 нафар қизларнинг бандлигини таъминлаши учун тикув машиналари ажратилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, ҳамда уларга етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан умумий ўрта таълим мактабларига қиймати 100 млн. сўм бўлган мусиқа, спорт жихозлари ва бадиий адабиётлар билан таъминланди.

Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини тугатаётган 1212 нафар битирувчилар мустақил ҳаётга қадам қўйди.5 нафар битирувчилар муддатидан олдин талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди.Тақдирлаш тадбиридан кейин концерт дастури намойиш қилинди. Тадбир иштирокчилари битирувчиларга оқ йўл тилади.

 

Лобар Тураева

Қорақалпоқ давлат университети талабаси 


Июнь 21, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 560 марта