Туман ҳокими 24-МТТ ни бориб кўрди

Туман ҳокими Ў. Қурбанов "Ширинлар" маҳалласидаги 24-мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ушбу МТТ жами 90 ўринли бўлиб, 4 та оммавий ва 1 та қисқа гуруҳлар шакллантирилган. Бугунги кунда таъмирлаш ишлари деярли якунланган. Туман ҳокимлиги томонидан МТТ хоналари янги гиламлар билан тўшаб берилди. Ички ва ташқи фасад қисмларини безаш ишлари олиб борилди.

-Тарбияланувчиларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаганмиз. Бугунги кунда боғчамизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Болажонларимиз эндиликда янада иссиқ хоналарда таълим-тарбия олишади,- дейди ташкилот мудираси Рўзахон Шомуратова.

 

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Октябрь 30, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 901 марта