Туман аҳоли муаамолари ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида ўз ечимини топмокда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари, хар бир корхона ва ташкилотларнинг “Ишонч телефонлари” ташкил этилиши фуқароларнинг оғирини енгил қилиш билан бир қаторда турли хил ноқулайликларни олдини олишга хизмат қилмоқда.
Аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулларда барча раҳбар ходимлар ҳудудлардаги муаммоларни ўз кўзи билан кўриб аҳоли дардини яқиндан эшитишга замин яратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик хаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги №646-сонли қарорига асосан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Суюлтирилган углеводород гази туман аҳолисига туман ҳокими томонидан тасдиқлан режа жадваллар асосида “Yangibozortumangaz” газ таъминоти бўлими масъул ходимлари томонидан махсус автомашиналарда айланма усулда тегишли тартибда ID карталари орқали тўловларни амалга ошириб хар бир аҳоли хоналарига ўз вақтида етказиб берилиши таъминланмоқда.
Янгибозор туманида Суюлтирилган углеводород газидан фойдаланувчи аҳоли истеъмолчилар сони 7097 та, 11 та мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, жами 7108 та истеъмолчи суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиб келмоқдалар.
Шунингдек “Yangibozortumangaz” газ таъминоти бўлими раҳбар ходимлари томонидан Жайҳун махалласида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Якубова Хайитгул Халқ қабулхонаси орқали суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида тўлдириб берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан масъул ходимлар томонидан жойида ўрганиш ўтказилиб, ўз вақтида 20 кгли суюлтирилган углеводород газ баллони билан таъминланди ва мурожаати ижобий ҳал қилиб берилди.
Бизнинг 62-41-92-379 рақамли “ишонч телефон”и фаолият кўрсатаётган бўлиб, ушбу “ишонч телефон”и орқали фуқаролар оғзаки равишда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаатлар ҳам амалдаги тартиб талаблари асосида кўриб чиқилади.
“Yangibozortumangaz” газ таъминоти
“Назорат ва мурожаатлар” бўлими
етакчи мутахасси: Г.Уразбаева.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 67 марта