Терроризм ва экстремзмга қарши кураш
Бундай ҳаракатлар ижтимоий барқарорликнинг издан чиқишига, миллатлараро, динлараро адоват, миллатчилик, диний айирмачилик кайфиятларининг шаклланишига замин яратмоқда. Халқимизда «Бир кун жан-жал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади», деган ибратли нақл бор. Дарҳақиқат, бир пайтлар диний экстремизм ва террорчиликка оз бўлсада шароит яратилган мамлакатларда низоли вазиятларнинг ҳамон тинчимагани, мактаб, шифохона, маданият-маърифат масканлари, ишлаб чиқариш иншоотлари, аҳоли турар жойларининг харобага айлангани ҳам бу нақлнинг нақадар ҳақ эканини кўрсатади. Огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш тинчликни таъминлаш, диний мутаассиблик билан боғлиқ турли хил кўнгилсизликлар ва хавфу хатарларнинг олдини олишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликларга замин яратади. Шу боис Юртбошимиз Ислом Каримов ҳам: «Дилни хира қиладиган бундай воқеалар биздан узоқда, деб унга лоқайд қараш хомхаёлликдир. Нега деганда, бундай бало бир мамлакат ёки минтақа доирасида чегараланиб қолмайди, вақтида бартараф этилмаса тобора кучайиб, бошқа мамлакат ва минтақаларга ҳам ёйилиши мумкин. Шунинг учун дунёда бўлаётган воқеа ва ҳодисалардан ҳамиша огоҳ бўлиш она-Ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шу фаровон, осуда ҳаётни янада мустаҳкамлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи, эл-юрт тақдири, келажаги учун даҳлдорлик туйғусини дилига жо қилмоғи даркор», деб бежиз айтмаганлар.
Диний экстремизм ва халқаро террорчиликнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олиш, бу иллатларнинг келиб чиқишига омил бўлувчи сабабларни бартараф этиш мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт тинчлиги ва аҳоли турмушининг обод бўлишига замин яратади. Шундай экан, шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлиги, барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз бўлган муқаддас вазифадир.
Б.Юлдашев,
Янгибозор туман ИИБ ТЭҚКГ ходими.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 625 марта