Терроризм ва аҳоли муҳофазаси

Террорзим инсоният жамияти ривожланишининг  капитализмгача бўлган давридир. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, терроризимнинг энг даҳшатли тури авж олди. Бу диний фанатизимдир. Бу динни инқилоб қилиб олиб, ўзларича ислом давлатини тузамиз деб одамларга таъсир таъсир ўтказиш турли қўпорувчилик ҳаракатларини олиб боришдир. Афсуски, инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми бўлган одамлардаги этиқодидан фақат бунёдкор куч сифатида эмас балки вайрон қилувчи куч, ҳатто фанатизм сифатида фойдаланилганлигини кўрсатувчи мисоллар жуда кўп. Фанатизмнинг ўзига хос хусусияти ва кўринишлари авваломбор ўз динини ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний этиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдан иборатдир. Айнан фанатизм иллатига йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришга қодир бўладилар.

         Терроризмнинг дахшатли таъсирлари ҳақида кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Хусусан, 2001 йилнинг 11-сентябрда АҚШдаги Бутунжаҳон Савдо Марказининг портлаши содир этилган террористик ҳаракатлар ичида энг каттаси бўлди. Минглаб одамлар қурбон юўлган.Бундай ҳатти-ҳаракатлар бизнинг Республикамизда ҳам йўқ эмас. Масалан, 1999 йил 16-февралда содир этилган террористик ҳаракатлар натижасида қанча бегуноҳ одамлар жабр кўрган. Ушбу терроризм муоммоси ХХ асрнинг охири, айниқса унинг сўнгги 10 йилида халқаро жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Ушбу иллатларнинг олдини олиш мақсадида 2000 йил 15-декабрь куни мамлакатимизда “Терроризмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг асосий вазифаси шахс, жамият ва давлатнинг тероризимдан хавфсизлигини таъминлаш, давлат суверинетитини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини сақлашдан иборат.

 

                                                                                                                                                                                Б.Юлдашев,

   Янгибозор туман ИИБ ТЭҚКГ ходими                   


Сентябрь 13, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 1245 марта