Театр –ҳақиқат саҳнаси
Инсонлар юзидаги сохта кулгулар ва манфаатлар устига қурилган дардли чехраларига боқар эканман, кўз олдимда театрда роль ижро этаётган акёрлар гавдаланади. Йўқ, мен ҳаётдаги сохталикларни театрдаги пьесаларга ўхшатмайман! Чунки театрда сохталик эмас, маҳорат ила ҳақиқат гавдалантирилади! «Театр инсонлардаги сохталиклар ҳақиқат ила кўрсатиб берилувчи Ҳақиқатхона» эканлигига тобора амин бўламан! Дунё савдоларидан чарчаган пайтимда театрга юзланаман. Театрдан ҳақиқат излайман, нажот истайман, ва албатта, театрга кириб борар эканман, ўзимни қишнинг изғирин кунларида уйига кириб оғир кийимларини кийим илгичга илиб, иссиққина хонада енгил нафас олган инсондай ҳис қиламан! Шунинг учундир хонамга кирганда , кийим илгични кўриб, кўзимга табассум югуради. Театрнинг ҳам кийим илгичдан бошлангувчи, инсонларга енгиллик берувчи маскан эканлигида тобора иймон келтираман...
Бахрамова Нодира Бахром қизи,
Ўзбекистон давлат Маданият ва санъат институти
“Маданият ва санъат муассасаларини ташкил қилиш ва бошқариш”
йўналиши талабаси.
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 916 марта