Ташаббусли бюджет

Мазкур қарор ижросни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ишга тушурилиб, мамлакатимиз фуқаролари томидан ушбу портал орқали бир қанча таклифлар келиб тушди.
Шу жумладан бизнинг Янгибозор туман фуқаролари томонидан ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифлар тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб белгиланган мезонларга тўғри келадиганлари овоз бериш босқичига ўтказилди.
Хурматли туманимиз фуқаролари! Сиздан ушбу ташаббусли бюджет жараёнида 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 1 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифларга овоз беринг ва туманимизнинг янада гўзаллашишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Янгибозор туман ҳокимлигининг молия бўлими.


Август 13, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 621 марта