Тарғибот тадбири ўтказилди.

Туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан тумандаги 2-сон, 6-сон ва 10-сон ИМИ битирувчи синф ўқувчилари билан "Янги Ўзбекистан армияси-мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!" шиори остида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

 Тадбирларда ўқувчиларга Қуролли Кучларимиз тасарруфидаги Олий Ҳарбий билим юртлари ва "Темурбеклар мактаблари" фаолиятлари ва ундаги шарт-шароитлар тўғрисида видеороликлар намойиш қилинди.


Декабрь 19, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 225 марта