Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

 

Шу муносабат билан тумандаги 28-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Б.Абдиримов иштирок этди.

Туман ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси ҳамда ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, жорий йилда мактабларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди. Шунингдек, 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"ни топширди.

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Сентябрь 04, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 146 марта