Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Бугун мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан тумандаги 33-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов иштирок этди.

Туман ҳокими мактаб жамоасини ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, жорий йилда мактабларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди. Шунингдек, 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"ни топширди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Сентябрь 04, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 189 марта