Тадбирлар давом қилмоқда
Шунингдек, Янгибозор тумани маданият бўлими санъаткорларидан Усмонбек Уразметов томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар ҳамда концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. "Янгибозор кўзгуси" газетаси мухбири, шоира Шодиябону Султонова ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, иқтидорли педагог ва шоира Зумрад Машариповалар ўзларининг ижодидан намуналар ўқидилар.
Сўнги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тайёрланган видео роликлар намойиш этилди. Тарғиботчилар томонидан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилди. “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” эзгу ғояси остида ўтказилган тадбир туман тиббиëт бирлашмаси учун ҳақиқий маънода байрам кайфиятини улаша олди.
Рахматжон Матюсупов,
Янгибозор туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 783 марта