Тадбиркорлар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 20 июлдан 10 августгача тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масала, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига тумандаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Штаб “Call-маркази” 11-00 ва интернет тармоқлари орқали мурожаатлар қабул қилинди. Жумладан: Штаб “Call-маркази”11-00 ва интернет тармоқлари орқали туманимизда 23 та тадбиркорлар мурожаатлар қолдиришган. Мурожаатлар тегишли ташкилотлар томнидан 100%  кўриб чиқилиб 12 таси ижобий ҳал қилинган 11 таси ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган.

       Мамлакатимизда 2021 йил 20 июлдан 10 августгача тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масала, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил
20-август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди.

       Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президент тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди.

  • Биринчи йўналиш – Мурожаатларнинг 40 фоизи Бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари (кредит муддатларини узайтириш, фоизларини камайтириш, хорижий валютадаги кредитларни сумга узгартириш.)
  • Иккинчи йўналиш – солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. (солиқ имтиёзлари масаласи, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда солиқ ва божхона идораларининг электрон базалари ўзаро боғланади)
  • Учинчи йўналиш - ер ажратиш масаласи. (Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ танлов асосида фақат ижарага берилади, йил якунига қадар магистрал йўллар бўйида, лойиҳа асосида, ҳар бир ҳудуддан камида 200 тадан ер майдони аукционга қўйилади)
  • Бешинчи йўналишда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича янги имкониятлар белгиланди. (йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача имтиёзли кредитлар ажратилади)
  • Олтинчи йўналиш транспорт-логистика масалаларига оид бўлди. (юк автомобилларини олиб киришга божхона имтиёзлари муддати узайтирилди, келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади.)
  • Еттинчи йўналишда тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштириш вазифалари кўрсатиб ўтилди. (келгуси йил 1 январдан, субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар “ягона дарча” тамойили асосида қабул қилинади, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар “онлайн” тарзда расмийлаштирилади.)

      Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

      Бундан ташқари учрашув давомида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонланиши билдирди.

      Энди ҳар йили айнан шу куни Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Бир йиллик ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, энг илғор бизнес вакиллари шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланади.

 

 

 

Янгибозор туман Бош вазир

қабулхонаси мудири                                                       П.М.Махмудов


Август 27, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 524 марта