Тадбиркорлар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда
Шуларни инобатга олиб туманимизнинг “Бўзқалъа” қишлоғи ҳудудидаги фойдаланилмаётган ер майдонларида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш ва шу орқали янгидан тадбиркорлик субъектлари очиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда туман маҳаллий бюджетига солиқ тушумини ошириш мумкин бўлади. Бундан ташқари бугунги кунда туман марказида жойлашган ғишт заводларини хам эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарига кўчириш орқали уларнинг ўрнида ахолига маиший хизмат кўрсатиш учун дўкон бинолари ва кўнгил очар техно парклар қурилиши мумкин. Туман марказида жойлашган ғишт заводлар эркин иқтисодий ва кичик саноат зона ташкил қилиниб кўчирилса туман марказида яшаётган ахолининг хам соғлиғи учун фойдали деб ҳисоблаган ҳолда Янгибозор туман ҳокимлигига ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди. Туман ҳокимлиги томонидан Бўзқалъа қишлоғи ҳудудидан фойдаланилмай турган ташландиқ ерлардан туман ҳокими қарори билан 15.0 гектар ер майдони кичик саноат зонаси ташкил қилиш учун ажратилди. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда тадбиркорликни янгидан бошлаш истагини билдирган ташаббускорлар учун кенг имкониятлар бўлиб хизмат қилади. Жумладан:
- Гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2.6 га
- Паррандачилик комплекси 1.5 га
- Балиқчилик саноати (балиқ етиштириш) 2.7 га
- Асфалт ишлаб чиқариш заводи 1.5 га
- Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 1.4 га
- Ёғ, мой ишлаб чиқариш заводи 1.85 га
- Лойиҳадаги ички йўллари 3.45
Бундан ташқари бугунги кунга қадар ишчи гуруҳ билан биргаликда бўш турган объектлар янги лойиҳаларни амалга ошириш янги иш ўринлар яратиш ҳамда бўш турган объектларга ҳисобланган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш борасида сезиларли ишлар олиб борилди.
Шу билан бирга, туманимиздаги тадбиркорларни тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тўсқинлик қилаётган сабаблар ва мавжуд тизимли муаммоларни (Банк кредити, каммунал тармоқларга уланиш, ер ажратилиши, солиқ соҳаси ҳамда бошқа йўналишлар бўйича) кўриб чиқиб ижобий хал қилишда, хамжихатликда ишлаш учун хамкорликни таклиф қиламиз.
Янгибозор туман Бош вазир қабулхонаси мудири ,
П.Махмудов
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 822 марта