Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот кеча Президент раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган қатор имконият ва имтиёзлар хусусида бўлди.

Унда Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар, шунингдек, божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби, ҳамкорлик қилиш тартиби тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.

Очиқ мулоқотда сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа масъуллар иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Май 16, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 167 марта