ТУМАН ҲОКИМИГА МАКТУБ

Ассалому алайкум ҳурматли туманимиз ҳокими Ўктам Рустамович! Анча вақтдан бери иш фаолиятингизни кузатиб борамиз. Ҳар доим халқ орасида, дала майдонларида, аҳоли уйларида ва шу қатори бир қанча жойларда тиним билмасдан халқимиз дарди билан юрасиз ва уларга амалий ёрдам бериб келмоқдасиз. Яқин йиллар ичида туманимизда сезиларди даражада ўзгаришлар рўй берди. Биз ҳар сафар таътил пайти туманимизга борганимизда қилинаётган ижобий ишларнинг гувоҳи бўляпмиз. Туманимизнинг сиз раҳбарлигингизда бунданда гуллаб-яшнашига ишонамиз. Биз ёшлар сиздек инсонлар ортидан шаҳдам қадамлар билан эргашишга тайёрмиз. Сизнинг давомчиларингиз сифатида туманимизнинг тараққий топишида ўз ҳиссамизни қўшамиз. Сизнинг туман ёшлари билан ўтказаётган учрашувларингиз, очиқ мулоқотларингиз, уларга бераётган эътиборингиздан бениҳоя мамнунмиз. Биз Янгибозор фарзандлари сизнинг келгусидаги ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Тошкентда ўқиётган бир гуруҳ Янгибозорлик ёшлар.

PS: Мазкур мактуб туман ҳокими Ў.Машариповнинг Instagram саҳифасига йўлланган бўлиб, таҳрир ва ўзгартиришларсиз ҳавола этилди.

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Март 01, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 763 марта