ТУМАН ҲОКИМИ “КЕЛИН-КУЁВЛАР ИННОВАЦИОН МАКТАБИ”ДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Давра суҳбати бугуннинг долзарб масалаларидан бирига айланган ёшлар ўртасидаги ажримларнинг олдини олиш, шунингдек ёш келин-куёвларнинг, турмуш қуриш арафасидаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, таклифларини эшитиш каби масалаларни ўзига қамраб олган. Учрашувда ёшларга Ў.Машарипов оиланинг муқаддаслиги, турмушнинг ўнқир-чўнқир йўлларидан биргаликда ўтиш лозимлиги, ҳаётнинг ғам-ташвишида ҳам, қувончу-шодлигида ҳам бир-бирларига тиргак бўлишларини таъкидлади. Суҳбат якунида “Келин-куёвлар инновацион мактаби” битирувчиларига сертификат топшириш маросими ўтказилиб, туман ҳокими ёшлар билан эсталик учун суратга тушди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Январь 25, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 789 марта
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 789 марта