ТОНГ КУЙЧИСИ. МИРТЕМИР ЗУЛФИЯХОНИМГА ШУНДАЙ ТАЪРИФ БЕРГАН ЭДИ.

1 март- шоира Зулфияхоним таваллуд топган кун.          

       Зулфияхоним... Шоира  адабиёт аталмиш бўстонга ўз овози билан дадил кириб келди. Аёлга хос назокатли оҳанглар, нафис туйғулар ифодаси қалбларга оқиб кира бошлади. У мунис сингил, меҳрибон опа, садоқатли бека, қалбидарё она кечинмаларини қаламга олди. Шунинг учун шеърларини ўқиган кўнгиллар таскин топди, синглиси, опаси, онаси, севгилиси билан дийдорлашгандек ҳаловат туйдилар. Шоира шундай сўзларни топиб ишлатадики, улар руҳингни кўтаради, қалбингга ёруғ ўйларни сингдиради. Тонгни куйлайди, беихтиёр ёруғлик ва эзгулик билан ошна бўласиз, офтоб чиқиши, кўклам, баҳор тараннуми... барчаси саодатли онларни бахш этади. Бир биридан латиф шеърлари орқали сизни ҳаётдан завқ олиб, эзгуликлар ила ошно бўлиб яшашга ундайди.

      Барчамизнинг қалбимизга шеърлари билан кириб келган Зулфияхоним номи ҳамиша мангудир.


Март 01, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 737 марта