ТОМОРҚА ДАРОМАД МАНБАИ

Туманда фойдаланишдан чиқган 215 гектар майдонда мевали боғлар ташкил қилиш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш Жамғармаси томонидан 3 млрд сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда мевали кўчатларни экиш ишлари давом қилдирилмоқда.

Бундан ташқари аҳоли томорқаларида иссиқхона қуриш ва парранда боқиш учун 81 млн сўм, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг томорқа ерида бандлигини таъминлаш учун 258 млн сўм ҳамда томорқа ер майдонларида хизмат кўрсатишга мотокултиваторлар олиш учун 870 млн сўм маблағлар ажртилиши белгиланиб, ҳозирда ушбу ишлар бошлаб юборилган. Ўтган 2020 йилда туманда 10 “Дала дўкони” қуриш учун 300 млн сўм маблағ ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсатгич оширилиб 26 та “Дала дўкон”ни қуриш учун 526 млн сўм маблағлар кредит асосида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш Жамғармаси томонидан молиялаштирилади.


Май 01, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 521 марта