ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШ УЧУН ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлат рўйхатидан ўтиш Ўзбекистон Республикаси президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатлар

Тадбиркорлик фаолияти шаклларининг номи

Давлат рўйхатидан ўтказишнинг белгиланган муддатлари

I. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

1.

Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

2.

Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

II. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш

3.

Деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бошлиғи ўзгарганда

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

4.

Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда

16 иш соатидан ошмаган вақтда

5.

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (таъсис ҳужжатларига) киритилаётган бошқа ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилганда

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлат рўйхатидан ўтиш.

  • Сўровнома интернетнинг birdarcha.uz -сайти орқали расмийлаштирилганда;
  • юридик ташкилот номини танлаш – юридик шахслар учун;

сўровномада тегишли маълумотларни кўрсатилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш ва давлат божини тўлаш.

Шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг ўзлари Давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари ташкилотига ўзи келиб мурожаат қилиши ҳам мумкин. Бунда давлат божини тўлаш, тегишли хужжатларни асл нусхаларини бир нусхада тақдим этиш ва аризани тўлдириш лозим.

Давлат рўйхатидан ўтиш хизматларида тадбикорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни амалга ошириш тартиби қуйидагича:

1.Маълумотларни текшириш, тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификаторини бериш

  1. Маълумотарни Тадбиркорлик субъект лари ягона давлат реестрига киритиш.
  2. Ариза берувчини тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
учун белгиланган ставкалар

Тадбиркорлик фаолияти шаклларининг номи

Давлат рўйхатидан ўтказилганда божлар ва йиғимлар миқдорлари

Ўзи келиб

Интернет тармоғи орқали

1.

Якка тартибдаги тадбиркор

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида

2.

Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида

3.

Юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги

Бепул

Бепул

4.

Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида

5.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳунармандчилик фаолияти субъекти

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Февраль 13, 2020 - Автор: Umida Nurmetova