ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Хусусан, туманда фаолият юритувчи “Хушнуд” фермер хўжалиги раҳбари Р.Каримовнинг кластердан шартнома бўйича топширган пахта пулларини олиш бўйича қилган мурожаати шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, кластер томонидан “Хушнуд” фермер хўжалигига 250 млн. сўм терим пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, ЯТТ Авазметова Зубайда Бекбергановнанинг қандолатчиликни ривожлантириш учун кредит олиш бўйича қилган мурожаати ҳам жойида қаноатлантирилиб, АТ “Халқ банки” Янгибозор туман бўлими томонидан 22 млн. сўм миқдорида кредит ажратиб берилиши таъминланди.

Шу каби, келиб тушган бошқа мурожаатларни ҳал қилиш бўйича қисқа муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

 

 


Ноябрь 27, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1020 марта