Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экспортни ошириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экспортни ошириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлашнинг узлуксиз ва самарали тизимини такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш мақсадида қатор вазифалар белгилаб берилди.

Янгибозор туманида бу борадаги ишлар кўламини жадаллаштириш, шунингдек шолини кўчатлаб экиш, бунда янги технологияларни қўллаш бўйича семинар-кенгаш ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок қилди. “Хоразм фахри” фермер хўжалигида бўлиб ўтган семинарда шолидан йилда икки марта ҳосил олиш тажрибаси билан танишилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Май 03, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 510 марта